Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Шарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021-2023 йиллар учун Дастурини тасдиқлаш ва “Темир дафтар”га киритилган аёлларни бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек кун тартибидаги масалалар юзасидан туманда маҳаллабай тизими асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи П.Мадраимов ҳисоботи эшитилди ва туман Кенгаши депутатлар сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессия якунида кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.