Бугун туман ҳокимининг хотин- қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Насруллаева тумандаги Шодлик маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди. "Аёллар дафтари"га киритилган, ишсизлар рўйхатида турган, ҳозирги кунда имтиёзли кредит асосида тикувчилик фаолияти бошлаган Муҳаббат Рўзматова ва гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйган Манзура Рахимоваларнинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишди.

Тадбиркор аёлларимиз ҳозирда "Устоз-шогирд" анъаналарига мувофиқ шогирдларга ҳунар ўргатиб келмоқда. 

Маълумот учун: 

Урганч туманида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида тижорат банклари томонидан 2021 йилнинг 1 ярмида 502 нафар фуқароларга жами 5863.7 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, бу орқали 512 нафар фуқаролар бандлиги таъминланган.