Томорқа даромад манбаи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёни шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоровнинг 2020 йил 8 январдаги 02/1-1862-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, аҳолини эҳтиёжманд қатламини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, тумандаги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар" ларига киритилган ишсиз, кам таъминланган ва эхтиёжманд хонадонларга мевали кўчатлар сотиб олиш учун ҳамда кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадон томорқаларида сабзовот, полиз, картошка ва бошқа экинлари учун Урганч туман хокимлигининг 2021 йил 3 мартдаги 50ф-сонли фармойишига асосан 44,5 млн сўм ажратил, ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунда тумандаги 60 та махаллада яшовчи кам таъминланган ва эҳтиёжманд 448 та хонадонларга жами 19.5 млн.сўмлик 896 дона яшик помидор, 448 дона яшик булғор қаланпири, 448 дона яшик бақлажон ва 448 дона яшик карам жами 2240 дона яшик кўчатлари Урганч тумани ҳокимлиги ва туман молия бўлими ходимлари билан биргаликда тарқатилиб экиш ишлари олиб борилмоқда.