Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси Ф.Шарипов бошқариб борди. 
Кун тартибида:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 
2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ҳамда устувор вазифасининг тумандаги ижроси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 
Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими Ф.И.Шариповнингмаърузаси тингланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Ф.Садуллаева, депутатлар сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.