Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч тумани пахтакорлари оқ олтинимиз ҳисобланган пахта ҳосилни йиғиб-териб олишга тайёр. 

 

Тумандаги “Урганч кластер” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қабул пунктига, биринчи пахта карвони келди. Тадбирда Туман ҳокими Ф.Шарипов сектор раҳбарлари, фермер хужаликлари раҳбарлари, ҳудуд раҳбарлари ва бир гуруҳ нуронийлар иштирок этишди. Жорий йилда туманда 8 минг 900 гектар майдонга чигит экилиб, ғўза мавжуд агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди. Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун 294 та терим отряди ташкил этилиб, 20948 жалб этилмоқда. Уларнинг аксарияти кластер ва фермер хўжаликлари ишчилари ва кўнгилли теримчилардир.

Туманда бу йил 30 минг 822 тоннадан зиёд пахта хомашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топшириш мўлжалламоқда. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ҳосилни ташиш учун етарли техника воситалари шай ҳолатга келтирилган. Туман имом хатиби қўлини дуога очиб юртимиз тинчлиги, ҳосилимиз баракасини тилаб дуо қилди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.