Расмий веб сайти
ЛОЙИҲА
УРГАНЧ ТУМАН ҲОКИМИ
ҚАРОРИ
2019 йил февраль № Урганч тумани
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда;) асосан Урганч туманидаги транспорт воситаларнинг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг
“а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.
биринчи марта — жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;
иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 25 январидан 31 августгача ўтказилсин.
Урганч туман ҳокими в.в.б Ф.Шарипов