Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Туманида коронавирус (COVID-19) янги инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳокимлигининг жорий йилнинг  февраль ойидаги қарорига асосан туман миқёсида коронавирус касаллигининг ҳудудларга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро штаб фаолияти ташкил этилиб, штаб томонидан зарур тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Штабда фаолият олиб бораётган мутахасисслар томонидан туман “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятига қарашли техникаларни жалб қилинган ҳолда 22 та махсус кимиёвий эритмаларни пуркашга мўжалланган тракторлар ва бошқа пуркаш воситалари билан кўчалар (бир кунда 325/53870м2, мавсум бошидан эса ҳозирги кунга қадар 949/86230м2) ва автотранспорт воситалари дизенфекция қилинмоқда.

Шунингдек, қўшни республика ва бошқа вилоятлардан кириб келинадиган йўллардаги  йўл патрул хизмати масканларида назорат ишлари кучайтирилган. Масканларда миллий  гвардия, ички ишлар бўлими, санитария эпидемиологик  осойишталик маркази ходимлари томонидан навбатчилик ишлари йўлга қўйилиб, куну-тун  вилоятга  кириб  келаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, туман билан чегара бўлган Хонқа, Янгиариқ, Гурлан ва Хива магистрал йўлларида ташкил қилинган постларда ўртача 400-420 дан ортиқ автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишлари олиб  борилмоқда.

Туман ҳокимлиги, фавқулотда вазиятлар бошқармаси  ва санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан биргаликда                       тумандаги қариялар уйигиларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

Қишлоқ хўжалиги бўлимининг чорвачиликни ривожлантириш бўлинмаси мутаҳассислари, ветеринария бўлими билан ҳамкорликда коронавирус (COVID-19) янги инфекциясини олдини олиш мақсадида йил бошидан 5778 та,  тадбир бошидан 688 та хонадонларга бориб, ит сақлаш қоидалари ва қутуриш касаллиги бўйича тушунтириш ва суҳбатлар ўтказмоқда.

Йил бошидан 5240 та,  тадбир бошидан 1222 та  итлар қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди. Қорамолларда учрайдиган куйдирги касаллигига қарши 60482 та, тадбир бошидан 12456 та бош қаромолларга профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилди. Чорвачиликни ривожлантириш мутахасислари томонидан нодуляр дерматит касаллигига қарши 4560 бош қорамолларда профилактик эмлаш ишлари олиб борилди. 2020 йил давомида                       Латвия давлатидан келтирилган 24 бош  наслли қаромоллар ҳам назоратга олинди.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туманидаги маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишлари давомида 58та маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла фаоллари, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг тиббиёт ходимлари билан биргаликда коронавирус (COVID-19) янги инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида  36498 дан ортиқ хонадонларда ҳар бир оилага санитария гигиена қоидаларига  риоя қилишлари тўғрисида тиббий тавсиялар берилиб, тарқатма матераллар, марказий кўчаларга плакатлар илиб қўйилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлаш борасида шу кунга қадар туманидаги тўйхона,  бозор, умумий овқатланиш масканлари  ва бошқа кўнгил очар объектлар  фаолияти вақтинча тўхтатилди.

2020 йил мавсум бошидан шу кунга қадар тумандаги барча  умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат ва  давлат-хусусий  шериклик асосидаги  муассасаларининг барчасида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тадбир бошидан бери                          22 нафар  фуқаро карантин қоидаларига риоя қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий тартибда жавобгарликка тортилди.

Собиржон БАБАЖАНОВ