Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Туманда бешта маҳаллада газ қувурлари алмаштирилади

     Айни кунларда газ таъминоти корхоналарида газ тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари авж паллага кирган. Буни “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Урганчтумангаз” бўлимида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин. Чунончи, Урганч туманида белгиланган 12 километр ўрнига 18 километр ер ости газ тармоқларининг созлиги текширилди, газ қувурларини бўёқлаш режаси эса 74 фоизга бажарилди. Шунингдек, қувурларни босим остида синаш, газ тақсимлаш пунктларини техник тафтиш  қилиш ишлари ҳам қизғин  давом қилдирилмоқда. Шу ўринда, туманда “Бақойлар”, “Чўлобод” ва “Ҳожибойлар” маҳаллаларида жами 3 километр газ қувури реконструкция қилинганлигини таъкидлаш жойиз.

     -Ўтган йил куз-қиш мавсумида аҳолига газ етказиб бериш бўйича юзага келган муаммоларни чуқур ўрганиб чиқиб жами жорий йилда 5 та маҳаллада ҳаммаси бўлиб 4,5 километр газ қувурини реконструкция қилишни режалаштирган эдик, -дейди биз билан суҳбатда бўлим бош муҳандиси Пўлат Раҳимов. –Шунга  кўра яна иккита маҳаллада жами 1,5 километр газ тармоғида реконструкция ишлари амалга оширилади.

“Ҳудудгаз Хоразм” ГТФ

Матбуот хизмати