Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Турк дунёси шоирлари учрашуви

Маълумки, Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ доимий кенгашининг 37-мажлиси қарорига кўра 2020 йилда Хива шаҳри турк дунёсининг маданий пойтахти, деб эълон қилинган эди. Пандемия туфайли ушбу дастурдан ўрин олган тадбирлар жорий йилда ўтказиляпти. Жумладан, халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан шу йилнинг 12-15 октябрь кунлари вилоятимизда “Турк дунёси шоирлари учрашуви” тадбири ўтказилмоқда.

 

 Бугун дастурдан ўрин олган “Улли ҳовли” тарихий мажмуасида ташкил қилинган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда Туркия, Яқутия, Азарбайжон,  Бошқирдистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сингари давлатлардан ташриф буюрган шоирлар билан  учрашувга Урганч туманининг ижодкор ёшлари таклиф қилинди. Ушбу учрашув буюк турк шоири Юнус Эмре вафотининг 700 йиллиги муносабати билан ташкил қилинди. Юнус Эмре  турк адабиётига катта таъсир кўрсатган шоир ва сўфий сифатида юртимизда ҳам қадрланишининг ифодаси сифатида ижодкор ёшлар  томонидан шоирнинг шеърларидан намуналар ўқилди. Мушоира миллатлар ўртасидаги дўстлик ва аҳиллик, муҳаббат ва меҳр ила давом эттирилди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.