Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ ҲАМКОРЛИКДА КУРАШАМИЗ

  

        Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрдаги                 147-сонли фармойишига асосан, жорий йилнинг 15 октябрдан 15 ноябрь кунига қадар Республика миқёсида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш” ойлиги деб белгиланганлиги муносабати билан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

        Ушбу ойлик давомида Хоразм вилояти Урганч тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман ички ишлар бўлими томонидан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

        Жумладан, Урганч тумани ички ишлар бўлимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ва маҳаллаларда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари билан ҳамкорликда туманда хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлишларини олдини олиш  мақсадида туманда хотин-қизлар   томонидан содир этилиши мумкин бўлган  жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳамда хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлишларини олдини олиш мақсадида аҳоли гавжум бўлган жойларда махсус плакатлар ўрнатилиб, буклетлар тарқатилмоқда. Таълим муассасалари, корхона-ташкилотлар ва маҳаллаларда фуқароларнинг жиноят содир этишлрини ва жиноят қурбони бўлишларини олдини олиш мақсадида профилактик сухбатлар ўтказилмоқда.

        Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.