Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ ҲАМКОРЛИКДА КУРАШАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрдаги 147-сонли фармойишига асосан, жорий йилнинг 15 октябрдан 15 ноябрь кунига қадар Республика миқёсида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш” ойлиги деб белгиланганлиги муносабати билан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ойлик давомида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари А.Икромов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Урганч туманидаги ИИБ, ХПБ профилактика инспекторлари, туман  маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими  ҳодимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўринбосарларининг ҳизмат фаолиятлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан топшириқлар берилди.    

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.