Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Бугун 18 апрель куни Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда туман ҳокими ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши раиси, Урганч туман ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомович раислик қилди.

Сессия кун тартибида Урганч туманида ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги  масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарлари маърузалари тингланди.

Сессия кун тартибидаги муҳокама қилинган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Садуллаев Жахонгир Қўшназарович қатнашди ва сўзга чиқди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.