Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

УРГАНЧ ТУМАНИДА АҲОЛИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

 

 

Бугун Урганч туман Қоромон қишлоғидаги 27-сон оилавий поликлиникасида Урганч туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси тор соха мутахассислари тери-таносил касалликлари шифокори, неврапатолог, окулист, ЛОР, кардиолог ва гинеколог шифокорлари томонидан сайёр тиббий кўрик ташкил қилиниб, худуддаги хомиладор аёллар ва сурункали касалликлари бўлган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.Тиббий кўрик жараёнида 153 нафар хомиладор аёл, 376 нафар ахоли УЗИ, ЭКГ ва лаборатор текширувларидан ўтказилди.Тиббий кўрик натижасида 529 нафар фуқарода 881 та касаллик аниқланди. Шундан 18 нафарига стационар шароитда даволаниш учун йўлланмалар берилди. 511 нафарига амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.