Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

2021йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи ,,Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти Урганч туман ўқув спорт техника клубида ўқиётган ,,Ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган маросимдаги нутқида келтирилган ғоявий йўналишларни ўрганишни ташкил этиш мақсадида ,,Ватанимиз мустақиллиги-биз учун куч-қудрат ва илхом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси” мавзусида давра сухбати ташкил қилинди. Давра сухбатини  Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Вапаева Раъно ва Урганч шаҳар ижодкор аёллар гуруҳи раиси Ўразметова Қурбонбиби олиб боришди. Улар жорий йилда мамлакатимиз ҳаётидаги шонли саналар, муҳим сиёсий жараёнлар, ёшларга давлатимиз ва Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан яратиб берилаётган улкан имкониятлар, беш йил мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланиш ва ва хар бир жабҳада асрларга татугилик бунёдкорликлар, яратувчилик ишлари рўёбга чиқарилганлигига тўҳталдилар. Ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, ватанни севиш, асраб авайлаш, мустақиллик қанчалик буюк неъмат эканлиги, келгуси авлодларга фаровон ва эркин ҳаётни тақдим қилишда ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз кераклиги тўғрисида суҳбатлашдилар.

 
Тадбирда иштирок этган ёшлар давлатимиз, Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрликдан беҳад хурсандликларини изхор этиб, келгусида азиз ватани равнақи учун бор кучларини аямай хизмат қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.