Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Кун тартибида:

- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури Йўл харитасининг 2021 йил 2-чораги ижроси  ҳақида:

“Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 3 нафар фуқарога  даволанишлари  учун  маблағ ажратиш ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларга ижара ҳақи учун маблағ ажратиш тўғрисида:  

- “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастури доирасида бажарилган ишлар тўғрисида;

- Халқ депутатлари туман Кенгаши Регламенти ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳамда доимий комиссиялар  таркибига ўзгартириш киритиш ва янги доимий комиссияни  тузиш  тўғрисида.

- Бекабод сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари  тўғрисида.

- Вилоят халқ таълими бошқармасининг Урганч тумани 10-сон умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига кўрсатилган номзодларни кўриб чиқиб, муносиб деб топилган номзодларни  тавсия этиш ҳақидаги ёзишмаси тўғрисида.

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.