Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Хар бир оила тадбиркор дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги ПҚ-3777-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сонли ва шу мазмундаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 13 мартдаги 176-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил
25 мартдаги 49-сон буйруғи қабул қилинган.

Мазкур буйруқни ижросини таъминлаш мақсадида Урганч туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октабрдаги
ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойҳаларни қредитлаш тартибини такомилаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Урганч туман молия бўлими, Урганч туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Урганч тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасининг 2020 йил 2 мартдаги қўшма буйруғи қабул қилинган бўлиб, ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.

1-йўналиш бўйича молия бўлими томонидан марказлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли ташкилот ва идоралар, илмий муассасалар билан биргаликда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” йўналишида тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Молия бўлими томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 5,8 млн.сўм ажратилди. Мазкур йўналишда 1096 та буклетлар, 749 та флаер ва 431 та брошюра тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан кам таъминланган хонадонлари ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилган холда тарқатилди.

Шунингдек, молия бўлими томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 3 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди. Бундан ташқари, 2 маротаба газетада мақолалар чоп этилди ва 6 маротаба интернет веб сайтларга жойлаштирилди.

4-йўналиш бўйича тумандаги кам таъминланган оилаларнинг аҳоли томорқасига мевали кўчатлар сотиб олиш учун ҳамда кам таъминланган оилаларнинг аҳоли томорқаларида сабзавот, полиз, картошка ва бошқа экинлари экилишини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимининг 2020 йил 31 январдаги 2-12ф-сонли фармойиши билан туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан жами 49,8 млн. сўм маблағ ажратилди.

Ажратилган маблағлар ҳисобига туман молия бўлими томонидан кам таъминланган хонадонларга мевали дарахт кўчатлар тарқатилди. Томорқасига экин экилиши таъминланган эҳтиёжманд хонадонлар сони 452 та бўлиб, эҳтиёжманд аҳолига тарқатилган ва томорқа майдонларига экилган кўчатлар бўйича сони 452 та хонадонда ўрганиш ўтказилди ва рўйхатларини шакиллантириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, тумандаги 64 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадонларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун жами 40 млн.сўм туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилган бўлиб, 1924 та уй хайвонлари олиб берилиб, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадонларга етказиб берилди.

5-йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилигининг
2019 йил 21 майдаги ЁТ/20-01-32/1308-сонли топшириқ хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринининг ўринбосари Ж.Қўчқоровнинг 2019 йил 26 майдаги
02/1-1862-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш учун туман молия бўлими томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига Урганч туман ҳокимининг фармойиши асосида аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиши юқори бўлган 5 та мфйдаги жами 7,15 км очиқ коллектор тармоқларини тозалаш ишлари учун 162,7 млн.сўм маблағлар ажратилиши таъминланди ҳамда коллектор арикларини тозалаш ишлари тўлиқ тугатилди.

Натижада 764 та хонадонга тегишли бўлган 76.8 гектар томорқа ер майдони сўғориш имконият яратилди.

6-йўналиш бўйича тумандаги кам таъминланган оилаларни ғалла ҳосилидан бўшаган ер майдонларини эҳтиёжманд 782 та хонадонларга такрорий экин экиш учун ажратилиши бўйича туман ҳокимининг 2020 йил 13 майдаги 191ф сонли қарори қабул қилган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, ғалла етиштирувчи 114 та фермер хўжалигидан, ғалладан бўшайдиган майдон 3750 (минг) га бўйича ўртача бир хонадонга
0.3 (га)дан жаим 234,6 гектар такрорий экин учун ер ажратилган.