Урганч тумани ҳокими Ф.Шариповнинг туман Хотин-қизларига байрам табриги
  Муҳтарама аёллар!
  Қадрли опа-сингиллар! 
  Сизларни барчангизни оламни мунаввар қилувчи, яхшиликка, гулга бурковчи баҳорнинг илк кунида нишонланадиган гўзаллик ва нафосат айёми, яшнаш, яшариш байрами, Халқаро хотин-қизлар куни 8-март билан чин қалбимдан муборакбод қиламан.
  Аёл бу Оллох таоло яратган табиатнинг энг буюк мўжизаси. Шу боис ҳам табиат аёлга мунислик эзгулик ва нафосатни улуғ фазилат қилиб берган.
  Аёлнинг чин мухаббати, юксак одоб- ахлоқи , оила, ота- она, фарзанд, дўсто – биродар, устоз -  мураббий, ҳалқ ва ватанга садоқати Яратганга эътиқоти, гўзал нутқи, соғлом  фикри, юксак тафаккури ва  ақл идроки, яхшилик, гўзаллик эзгулликка  йўналтирилган ҳаёти туфайли ҳам уни маънавият гулшани эканлиги айни хақиқат. Уларни чиройли сўзлар билан қанча эътироф этсак озлик қилади. Аёллар ҳақида қанча ғамҳўрлик қилсак  шунча камдек туюлади.
  Туманимиз аёллари хам ижтимоий-сиёсий хаётда муносиб ўринни эгаллаб элимиз, юртимизнинг хар бир чақириғига «лаббай» деб жавоб берадилар, деб ишонаман.
  Азиз аёллар!   
Муҳтарам опа-сингиллар!
  Қадрли опа-сингилларимизга, мухтарама онахонларимизга яна бир бора хушайём билан қутлар эканман, сизларга соғлик-омонлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, рўзғорингизга қут-барака, бахту-саодат, эзгу ишларингизда ривож тилайман, ҳамиша меҳр-муҳаббат ардоғида яшаш насиб этсин.