Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 


Азиз юртдошлар, ҳурматли отахону онахонлар! Қадрли фарзандларим, ўғил – қизларим!
Мана 2021 йилнинг ҳам охирги дақиқалари, сониялари ўтиб бормоқда.
Барчангизни тобора яқинлашиб келаётган Янги 2021 йил билан самимий табриклайман.
Янги йил юртимизга тинчлик ва фаровонлик, осмонимизга мусаффолик, халқимизга хотиржамлик, ҳар бир оилага бахт - саодат ва тўкин дастурхон олиб келсин!
Бу йилда ушалмаган энг эзгу орзу ниятларимизга келаётган йилда эришиб юрайлик!
Қадрли элдошлар!
Мамлакатимизни янада тараққий эттиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда туманимиз аҳли ҳам фаол иштирок этганлигини бугун фахр билан айта оламиз. Ўз якунига етаётган 2021 йил халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, бугунимизга, эртангги кунга бўлган ишончи, атрофимизда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга муносабати тубдан ўзгарган йил бўлди, десак асло хато бўлмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб номланиши ҳал қилувчи омил бўлди. 2020 йилда турли даражадаги давлат идоралари, ҳукумат, жойлардаги ҳокимликлар ҳам ўз фаолиятларини бевосита халқимизни безовта қилаётган муаммолар ечимига қаратди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва жойлардан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш имконини берадиган Президент Виртуал қабулхонаси турмушимиздаги энг долзарб муаммоларни аниқлаб олиш, олға ҳаракатимизга тўсиқ бўлаётган ғовларни англаш ва фуқаролар мурожаатлар билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида ўз самарасини берди. Фуқаролар билан ишлашда яратилган янги тизим давлат идоралари ва халқ ўртасидаги узоқ йиллар мавжуд бўлган узилишни бартараф этди. 
Элдошларимизнинг муаммолари жойларнинг ўзида, қонунлар доирасида ҳал қилинмоқда. Ўрганишлар ва тажриба шуни кўрсатади-ки халқни безовта қилаётган муаммоларнинг кўпчилиги жойлардаги раҳбар ва масъул ходимларнинг ўз ишишга етарли масъулият билан ёндошмаслиги оқибатида юзага келмоқда. Шунинг учун бугун ким қайси лавозимда ишламасин, айниқса халқ билан бевосита ишлайдиган, унинг кундалик ва келажак эҳтиёжлари билан боғлиқ соҳаларда фаолият кўрсатадиган дўстларимиз зиммаларидаги масъулиятни чуқурроқ ҳис қилишлари лозим.
Ҳурматли юртдошлар! 
Хоразм 2020 йилда давлатимиз Раҳбарларининг алоҳида эътиборида бўлди, десак асло хато бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразмга қилган ташрифи чоғида вилоятимизнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётини тезлаштиришга қаратилган топшириқлари фикримиз исботидир. Хоразм вилоятида ёшларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш бўйича мулоқот ва социологик тадқиқот натижалари ҳақида ҳам маълумот берилди. Давлат раҳбари ҳар бир ёшнинг интилиши ва қобилиятини инобатга олиб, режаларини амалга ошириш бўйича бир йиллик дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берди.
2021 йил – “Хоразмда уйғониш  йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик”,- деди юртбошимиз ўз сўзида. 
«Барчангизга маълумки, кириб келаётган 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. Албатта, бу тарихий санани сиз азизлар ва бутун халқимиз билан биргаликда, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида кенг байрам қиламиз.
Бугун келгуси йил учун режа ва дастурларимизни аниқ белгилаб олар эканмиз, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни янада мустаҳкамлаб, энг муҳим ва устувор соҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз, албатта.
Таъкидлаш керакки, пандемия барчамизга тиббиётнинг бирламчи бўғини, тез ёрдам хизмати, санитария-эпидемиология тизимини тубдан ислоҳ қилиш муҳим ҳаётий зарурат эканини яна бир бор кўрсатди.
Ҳозирги вақтда дунёнинг бошқа минтақаларида кузатилаётган “пандемиянинг навбатдаги тўлқини” ва у билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳаммамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундамоқда.

Буюк аждодимиз Имом Мотуридий ҳазратларининг “Тириклик ҳикматини соғлиқда, деб билгин”, деган чуқур маъноли сўзлари нақадар тўғри эканини ҳаётнинг ўзи бугун қайта-қайта исботламоқда.
Шу боис, мавжуд имконият ва салоҳиятимиз, пандемия даврида орттирган тажрибамиз ҳамда хориждаги илғор ютуқлардан фойдаланиб, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги туб ислоҳотларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур.
Бунда аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.
Умуман, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади.
Шу сабабли биз ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимизга таянамиз.
Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.
Бир сўз билан айтганда, бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилади.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино бундан минг йил олдин, “Довюрак ва ботир инсонлар келажакда содир бўладиган қийинчиликлардан қўрқмайди”, деб бежиз айтмаган.
Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз.
Ана шу муҳим йўналишларда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида, кириб келаётган 2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб ном беришни таклиф этаман»,-  деди муҳтарам давлат раҳбаримиз парламентга мурожаатида.
Албатта, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси парламенти – Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак: бугун гап халқимиз, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахти ва камоли ҳақида бормоқда. Шундай улуғ мақсадлар йўлида барчамиз белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни, жонажон Ватанимизга фарзандлик меҳримиз ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак”.
Яна бир бора барчангизга кириб келаётган Янги 2021 йил муборак бўлсин!
Ҳамиша оилангизда меҳр-оқибат, севги-муҳаббат, бахт-саодат хукм сурсин! 
Фарзандларингиз хар доим сизга фақат раҳмат, хурмат, обрў, эътибор олиб келадиган бўлишсин!!! 
Бундан юқори чўққиларни забт этиб, олға қадам ташлаб юринг!!!  
Аллохим  бераридан қолдирмасин. 
Янги йил баракали булсин! Хамиша  соғ-саломат бўлинг!
Янги йил барчангизга муборак бўлсин!