Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бир-бири билан яқин тушунчалар. Экилган турфа кўчатлар нафақат атроф-муҳитни зарарли газ ва чанглардан тозалайди, балки меваси билан дастурхонларнинг тўкинлигини ҳам таъминлайди.

Бу каби ҳайрли ишларни ўзининг мақсадли вазифаси қилиб белгилаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  O’zLiDeP  Фракцияси аъзоси Абдулла Рузметов ташаббуси билан Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бир-бири билан яқин тушунчалар. Экилган турфа кўчатлар нафақат атроф-муҳитни зарарли газ ва чанглардан тозалайди, балки меваси билан дастурхонларнинг тўкинлигини ҳам таъминлайди.

Бу каби ҳайрли ишларни ўзининг мақсадли вазифаси қилиб белгилаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  O’zLiDeP  Фракцияси аъзоси Абдулла Рузметов ташаббуси билан Урганч туманида янги лойиҳа – “Мингта кўчат” акцияси ўтказилди.

Депутат ҳомийлигида  Урганч туманидаги “Бободеҳқон”, “Боғдорчи”, “Кўҳна овул”, “Ҳамид Олимжон,” “Қипчоқ”, “Оқ олтин”, “Қайчили”, “Боқайли”, “Чандир”, “Қиёт”, “Шодлик”, “Мевазор” ҳамда “Бўстон” маҳаллаларидаги 100 нафарга яқин кам таъминланган хонадонларга 1000 дан ортиқ турли мевали дарахт кўчатлари, жумладан,  220 туп олма, 100 туп шафтоли, 150 туп нок, 150 туп қороли, 200 туп беҳи ҳамда 250 туп узум кўчатлари тарқатилди.

Мазкур ҳайрли ишга O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши  ҳамда Хоразм вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари Кенгаши ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

-  Бизнинг маҳаллада ҳам депутатимиз кўмаги билан кўкаламзорлаштириш ишлари жадал бошлаб юборилди, – дейди Урганч туманидаги “Бободеҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Жуманазаров. – Бир маҳалламизнинг 12 та хонадонига 4 тупдан ниҳол ўтказилишига кўмаклашилди. Насиб қилса, мазкур ниҳоллар униб, мева бериб шу хонадонларнинг дастурхони тўкинлигини таъминлаши билан бир қаторда уларнинг даромад манбаига ҳам айланади.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.