Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, «Томорқа хизмати» МЧЖ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини янада кенгайтириш ва аҳоли томорқаларини хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш мақсадида:

Урганч туманида "Юқориовул томорқа хизмати" МЧЖга қарашли дала дўкони ташкил қилинди. Аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб беришни мақсадида ташкил қилинган дала дўкони орқали 3 нафар фуқронинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари ҳосилдор қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириб нафақат ички бозор балки экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш мақсад қилинган.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати