УРГАНЧ ТУМАНИДА ЭНДИ МАҲАЛЛАЛАР СОНИ 60 ТАНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

Урганч туманида иккита янги маҳалла ташкил этилди
Туманнинг “Оёқбоғ” маҳалласи 2 га бўлинди: Бири “Оёқбоғ” номи билан қолди, иккинчисига “Янги Ўртабоғ” деб ном берилди. Бундан ташқари, “Шерматлар” маҳалласи 2 қисмга бўлиниб, биринчиси “Шерматлар” номида қолди, иккинчи қисмига “Янгиобод”  номи берилди.

Шунингдек, “Тажриба станцияси” маҳалласи номи “Тадқиқотчилар”га ўзгартирилди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
 Veb-sayt (http://www.urganchhokimiyat.uz/) | Facebook (http://www.facebook.com/Urganchtuman) | Instagram (http://www.instagram.com/urganchtumankhokimligi) | Telegram (https://t.me/Urganch_tuman_news)