Жорий йилнинг 28 феврал куни Урганч туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рузметов ва халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гурухи аъзолари, O`zLiDeP Урганч туман Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир қабулхонаси Урганч туман бўлими, туман ҳокимлиги вакиллари, тегишли мутасадди идора ташкилот масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида:

  1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини такшил этилиши заруриятини ҳамда унинг асосий вазифаларини жамоатчилик эътиборига етказиш;
  2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишини тартибга солиш тизимининг янада такомиллаштирилиши;
  3. Аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар (электр энергияси, газ) сифати ва самарадорлигини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар;
  4. Тадбиркорларга ер ажратиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ерларнинг ноқонуний эгалланиши ҳолатларига барҳам бериш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув сўнгида муаммоли тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилиб, тегишлилиги бўйича уларнинг ечими юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Урганч туман Ахборот-кутубхона марказида ,,Туйғулар нидоси” мавзусида Хоразм фарзанди, шоир Ҳайитмат Омон билан учрашув кечаси ва янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.