Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йил 22 декабрда халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон  Республикаси Маркакзий сайлов комиссиясининг 
2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди.

Сайловларнинг Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талабларига тўла мувофиқ равишда очиқлик ва ошкоралик асосида ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайдиган сайлов комиссияларининг мустақил тизими амал қилиши миллий сайлов тизимининг энг муҳим хусусияти ҳисобланади.

2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган халқ депутатлари Урганч туман  Кенгаши сайловига қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда, халқаро сайлов стандартларига тўла мувофиқ равишда, юқори демократик савияда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конуституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 20-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси

 

Қ А Р О Р   Қ И Л  А Д И:

 

  1. Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча ишлар сайлов комиссиялари томонидан сайлов тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ равишда амалга оширилади.

  1. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича энг муҳим талаблар ва мақсадли вазифалар:

– сайлов тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидаларини сайловчиларга кенг тушунтириш, фуқароларни депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, уларнинг ишчанлик ва ахлоқий фазилатлари билан таништириш, сайловчиларнинг бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидан хабардорлигини ошириш бўйича самарали ахборот-таҳлил ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

– сиёсий партияларга ва депутатликка номзодларга ўз сайловолди дастурларининг қоидаларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда кенг ва тенг имкониятлар яратиб бериш;

– сайлов кампаниясида ёшлар ва хотин-қизларнинг фаол иштирок этиши, уларнинг ижтимоий фаоллигини, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;

– сайлов кампаниясининг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига оғишмай ва сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида ва ушбу Дастурда белгиланган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби қуйи сайлов комиссиялари, шунингдек барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурий ва бир хил ҳисоблансин.

  1. Ушбу қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларда эълон қилинсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Урганч туман  сайлов комиссияси раиси                                                           Б.Бекчанов

 

 

 Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши сайловига 
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар

ДАСТУРИ

 

Тадбир номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Сайловчиларга, сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов қонунчилигининг асосий қоидаларини тушунтириш, 
аҳолининг электорал маданиятини ошириш учун зарур ишларни тизимли ташкил этиш

1.      

Етакчи олимлар, мутахассислар, экспертлар ва амалиётчилар иштирокида:

мамлакатимиз сайлов қонунчилигининг асосий қоидаларини, халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига сайловни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва тамойилларни, сайловчиларнинг сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларидан хабардорлигини ошириш;

демократик сайловни ташкил этиш ва ўтказиш шакллари ва усуллари, халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига депутатлигига номзодлар учун тенг шарт-шароитлар яратиш, уларнинг сайлов кампанияси даврида амалдаги сайлов қонунчилиги талабларига, сиёсий этика меъёрларига риоя этишини таъминлаш ва сайловни қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда, халқаро сайлов стандартларига тўла мувофиқ равишда, юқори демократик савияда ўтказиш масалаларини тушунтириш бўйича маҳаллий матбуотда, электрон ОАВда, радио ва телевидениеда чиқишлар ташкил этиш, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари (сиёсий партиялар ҳудудий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари) иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ўтказиш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, туман ҳокимлиги, туман Адлия ва Халқ таълими бўлими,  Республика Маънавият тарғибот маркази ҳудудий бўлими, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, сиёсий партиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши, ОАВ

2.      

Сайлов жараёнида оммавий ахборот воситаларининг иштирок этишига оид масалалар бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўқув семинарлари ўтказиш (алоҳида жадвал асосида).

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, маҳаллий ОАВ, сиёсий партиялар

3.      

Сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича аҳоли ўртасида семинарлар ўтказиш (алоҳида жадвал асосида).

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, туман ҳокимлиги, туман Адлия ва Халқ таълими бўлими,  Республика Маънавият тарғибот маркази ҳудудий бўлими, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, сиёсий партиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши, ОАВ

Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича меъёрий-услубий ёрдам

4.      

Сайлов ҳужжатлари лойиҳалари (сайлов комиссиялари баённомалари, сайлов бюллетенлари, сайловчилар рўйхати шакллари ва намуналарини, муҳрлар, штамплар ва ҳ.к.), плакатлар, баннерлар (сайловнинг номланиши ва санаси ва ҳ.к. ҳақида) ва бошқа босма маҳсулотларни ўзбек ва рус тилларида тайёрлаш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, матбаа корхоналари

5.      

Бўлажак сайловнинг моҳияти ва аҳамияти, сайлов кампанияси босқичларининг бориши ва асосий вазифалари, овоз бериш тартиби, участка сайлов комиссиялари иши ва ҳ.к. ҳақида видеоматериаллар, теле ва радио роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, сиёсий партиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи  туман Кенгашлари

Сайловни ташкилий қўллаб-қувватлаш

6.      

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига сайловни ўтказиш учун зарур бўлган сайлов кабиналари, қутилари, пломбалар, қоплар, муҳрлар ва бошқа техник воситалар сонини аниқлаш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси,

Молия бўлими

7.      

Ташкил этилаётган сайлов комиссияларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш (19, 26-моддалар)*.

Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун керакли бўлган бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туриши масалаларини ҳал қилиш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман ҳокимлиги, Урганч туман сайлов комиссияси

8.      

Депутатликка номзодларнинг автобиографик маълумотлари акс этган плакатларнинг ҳамда сайлов кампанияси жараёнида зарур бўлган тарғибот ва босма маҳсулотларнинг намуналарини ишлаб чиқиш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси,, Урганч туман ҳокимлиги, сиёсий партиялар

9.      

Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатлар сметасини тузиш 
(98, 99, 100-моддалар).

Сайлов кампанияси даврида

Туман молия бўлими, Урганч туман сайлов комиссияси, Урганч туман ҳокимлиги

10.  

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича матбуот маркази тузиш.

Сайлов кампанияси даврида

Вилоят Ахборот технологиялари 
ва коммуникацияларини

ривожлантириш бошқармаси, Урганч туман сайлов комиссияси, ОАВ

11.  

Давлат Статистика қўмитаси, Урганч туман ҳокимлиги 
ва бошқа тегишли органлардан туман кесимида сайловчилар сони ҳақида маълумотлар олиш ҳамда сайловчиларнинг округлар бўйича сонининг ҳисобини умумлаштириш, сайлов округлари чегараси ва номланиши таърифи билан уларнинг жойлашув харитасини тайёрлаш.

 

Сайлов кампанияси даврида

СЖБАТ, Давлат статистика қўмитаси туман бўлими, туман ҳокимлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши, туман ички ишлар бўлими

 

Сайлов кампаниясининг асосий босқичи

12.  

Урганч туман сайлов комиссияси ҳамда ОАВ ўртасида сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг барча босқичларини ёритиш, маҳаллий ОАВдан ўз сайловолди дастурларини, мамлакат ва минтақаларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари борасидаги қатъий позицияларини сайловчилар, жамоатчиликка етказиш учун сиёсий партиялар ҳудудий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, депутатликка номзодларга маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда кенг ва тенг имкониятлар яратиш ҳақида икки томонлама келишув-битимларни тузиш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, маҳаллий ОАВ

13.  

Халқ депутатлари туман кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларини тузиш   бўйича  халқ депутатлари кенгашлари  қарорларини қабул қилиниши.

Сайловдан камида 80 кун олдин

Халқ депутатлари туман кенгаши

14.  

Урганч туман сайлов комиссиясининг халқ депутатлари туман Кенгашига сайловни ўтказиш бўйича сайлов округларини ташкил этиш ҳақидаги йиғилишларини ўтказиш, округлар чегараси ва сайловчилар сонини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилиш. (9-модда).

Сайловдан камида етмиш беш кун олдин

Урганч туман сайлов комиссияси, халқ депутатлари туман кенгаши, ОАВ

 

15.  

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига сайловни ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан тавсия қилиш учун халқ депутатлари туман Кенгашлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг йиғилишларини ўтказиш (21 ва 25-модда).

Сайлов кампанияси даврида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи  туман кенгаш, Хотин-қизлар қўмиталари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, жамоат ташкилотлари,  Урганч туман сайлов комиссияси

16.  

Сиёсий партиялар ҳудудий органлари томонидан Урганч туман сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш (89-модда).

Сайловга камида етмиш кун қолганида

Сиёсий партиялар туман бўлимлари, Урганч туман сайлов комиссияси

 

17.  

Урганч туман сайлов комиссияси мажлисларида сайлов бўйича округ сайлов комиссиялари таркибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш туман сайлов комиссиясининг тегишли округ сайлов комиссиялари таркиби ҳақидаги қарорларини маҳаллий ОАВ воситаларида эълон қилиш (21 ва 25-модда).

сайловга камида етмиш кун қолганида

Урганч туман сайлов комиссияси, “Урганч ҳақиқати” газетаси таҳририяти

18.  

Халқ депутатлари туман Кенгашининг участка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодларни  тавсия этиш масаласига бағишланган сессияларини ўтказиш, бунда участка сайлов комиссиялари аьзолигига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан таклифлар олинишини мувофиқлаштириб бориш. (23-модда)

 

Сайловга камида қирқ кун қолганида

Урганч туман сайлов комиссияси

19.  

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайловни ўтказувчи округ ҳамда участка сайлов комиссиялари аъзолари билан семинар-тренинглар ўтказиш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси

20.  

Сайловчилар рўйхатини тузиш ишларини мувофиқлаштириш (27-модда).

Сайлов кодексида назарда тутилган муддатлар билан белгиланади

Участка сайлов комиссиялари, вилоят Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси, Урганч туман сайлов комиссияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи  туман Кенгаши

21.  

Урганч туман сайлов комиссиясининг сиёсий партиялар ҳудудий органларининг сайловда иштирок этишга ижозат берилгани ҳақидаги қарорини қабул қилиш (21 ва 23-моддалар).

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг беш кунлик муддатда

Сиёсий партиялар туман бўлимлари, Урганч туман сайлов комиссияси

22.  

Журналистлар учун ишлар якуни ва округ сайлов комиссияларини шакллантирилгани, шунингдек, сиёсий партиялар ҳудудий органларининг сайловда иштирок этишига ижозат берилгани ҳақида матбуот анжумани ўтказиш (89-модда).

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, туман ҳокимлиги

23.  

Депутатликка номзодларни кўрсатиш юзасидан сиёсий партиялар ҳудудий органларининг туман органлари конференцияларини депутатликка номзодларни кўрсатиш ва рўйхатга олиш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, сиёсий партиялар туман бўлимларидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар учун 30 фоизлик квотага риоя этиш (90-модда).

Сайлов кампанияси даврида

Сиёсий партиялар туман бўлимлари, маҳаллий ОАВ

24.  

Урганч туман сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар ҳудудий органларидан депутатликка номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш (91-модда).

Сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади 
ва сайловга қирқ беш кун қолганида тугалланади

Урганч туман сайлов комиссияси, сиёсий партиялар туман бўлимлари

25.  

Урганч туман сайлов комиссиясининг депутатликка номзодларни рўйхатга олиш бўйича мажлисларини ўтказиш (40-модда).

Сайловга ўттиз беш кун колганида тугалланади

Урганч туман сайлов комиссияси

26.  

Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш натижалари тўғрисидаги хабарларни эълон қилиш, ушбу материалларни кенг жамоатчиликка етказиш (40-модда).

Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда

Урганч туман сайлов комиссияси, сиёсий партиялар туман бўлимлари, маҳаллий ОАВ

27.  

Урганч туман сайлов комиссиясининг сайловолди ташвиқоти масалаларига оид мажлисларини ўтказиш (44-модда).

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, сиёсий партиялар туман бўлимлари, маҳаллий ОАВ

28.  

Оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти жараёнини, депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар ҳудудий органларининг давлат ва жамият қурилишининг муҳим масалалари, мамлакатда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат ҳақидаги позицияларини кенг ёритиш.

Сайлов кампанияси даврида

Сиёсий партиялар туман бўлимлари, маҳаллий ОАВ

29.  

Округ сайлов комиссиялари томонидан депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш ва уларга тегишли гувоҳномалар бериш (43-модда).

Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин

Округ сайлов комиссиялари

30.  

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши сайлови бўйича сайлов бюллетенларини тайёрлаш (31-модда).

Сайлов кампанияси даврида

Округ сайлов комиссиялари, матбаа корхоналари

31.  

Сайловчилар рўйхатини барчага танишиш учун тақдим этиш, фуқароларни овоз бериш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш (30-модда).

Сайлов кодексида назарда тутилган муддатларда

Участка сайлов комиссиялари

32.  

Сайлов участкаларига сайловчилар муддатидан олдин овоз бериши учун сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг умумий сонининг беш фоизи миқдоридаги сайлов бюллетенларини етказиш (32 ва 57-моддалар).

Сайловга камида ўн уч кун қолганида

Округ ва участка сайлов комиссияси

 

33.  

Сайлов участкаларига сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг умумий сонининг 95,5 фоизи миқдоридаги сайлов бюллетенларини етказиш (32-модда).

Сайловга камида уч кун қолганида

Округ ва участка сайлов комиссиялари

Сайлов кампаниясининг якуний босқичи

34.  

Сайлов қонунчилигининг аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида кенг  хабардор этиш бўйича талабларини таъминлаш (24 ва 51-моддалар).

Сайловдан камида ўн кун олдин

Округ ва участка сайлов комиссиялари

35.  

Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш. Муддатидан олдин овоз бериш тартибига риоя этилишини таъминлаш (57-модда).

Сайлов кодексида назарда тутилган муддатлар билан белгиланади

Округ ва участка сайлов комиссиялари

36.  

Сайлов кунида овоз беришни ўтказиш. Овоз бериш тартибига риоя этилишини таъминлаш (55-модда).

Сайлов куни

Округ ва участка сайлов комиссиялари

37.  

Қонун талабларидан қатъий оғишмаган ҳолда овозларни санаб чиқиш 
(94-модда).

Сайлов куни соат 20:00 дан кейин

Округ ва участка сайлов комиссиялари

38.  

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига сайловнинг дастлабки натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани ўтказиш.

Сайлов кампанияси даврида

Урганч туман сайлов комиссияси, маҳаллий ОАВ

39.  

Сайлов натижаларини аниқлаш, туман сайлов комиссияси мажлисини ўтказиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш (95, 96, ва 97-моддалар).

Сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай

Урганч туман сайлов комиссияси

40.  

Сайлов натижаларини эълон қилиш (97-модда).

Сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай

Урганч туман сайлов комиссияси

41.  

Халқ депутатлари туман Кенгаши сайлови бўйича такрорий овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш (59-модда).

Сайловдан кейин икки ҳафталик муддатда

 

Округ ва участка сайлов комиссиялари

42.  

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларни рўйхатга олиш

(73-модда).

Сайлов якунлари эълон қилингандан сўнг ўн кун ичида

Урганч туман сайлов комиссияси, маҳаллий ОАВ

43.  

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутатларига гувоҳномалар ва кўкрак нишонларини бериш (73-модда).

Сайлов якунлари эълон қилингандан сўнг ўн кун ичида

Урганч туман сайлов комиссияси

44.  

Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни архивларга топшириш (20-модда).

Сайлов якунлари эълон қилингандан сўнг бир ой ичида

Урганч туман сайлов комиссияси, архив идоралари

45.  

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг дастлабки ташкилий сессияларини ўтказиш.

Сайлов якунлари эълон қилингандан сўнг бир ой ичида

Урганч туман сайлов комиссияси