Инфографика: Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатмоқтаки, Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда.
- Ўзбекистон Мисрдан инвестицияларни жалб қилиш ва турли соҳаларда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ишга туширишдан манфаатдор:
- мис маҳсулотлари, хусусан, мис симларини ишлаб чиқариш
- барча турдаги минерал ўғитлар
- шина маҳсулотлари
- этилен, паст ва юқори зичликдаги полиэтилен
- шиша идишлар
- тўқимачилик, йигирув, бўёқчилик соҳаларида, шунингдек, Мисрдан пахта ва ипдан фойдаланган ҳолда юқори сифатга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш