Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий фаолиятда эркинликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги моддий ва процессуал нормаларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар мамлкатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари ошишига хизмат қилмоқда.

Мисол учун, охирги тўрт йил мобайнида мамлакатимиз Мерос жамғармасининг “Иқтисодий эркинлик” индексида 52 поғонага, Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги” индексида 19 поғонага, “Бизнес юритиш ” индексида эса 18 поғонага кўтарилди. Бу каби натижаларга эришишда юртимизда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг ўрни ва аҳамияти жуда катта. Сабаби айнан Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, мамлакатимизда қулай инвестицион муҳитни яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

Жорий йилнинг 2 июнь куни Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга кўра, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши тузилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби мақсадларга интилиш бугун эмас, балки ўтган йилларда илгари сурилган. Жумладан, 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинган эди. Ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги ижобий кўрсаткичларини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бугун ҳаётимизда ўз исботини топаётгани қувонарли ҳол. Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул давлат органлари белгилангани кўзланган мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этади. 

Ишончим комилки, янги қабул қилинган ушбу фармон бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

 

Абдулла Рузметов,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O’zLiDeP фракцияси аъзоси