Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш
Вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси иш бошлади Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўз ишини бошлади. Ушбу ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад – саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ярмарканинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди. Вилоят ҳокими кўргазма павильонларидан жой олган маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди. Саноат ярмаркасида Республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар, шунингдек хорижлик тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Ярмарка эртага ўз ишини давом эттиради.