Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Короновирус пандемияси ва глобал инқироз холатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони, 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг таркалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4649-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасннинг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорига асосан короновирус инфекцияси “COVID-19” муносабати билан Ўзбекистон Республикасида карантин эълон қилинган.

Эълон қилинган карантин вақтида мулкчилик шаклидан қаътий назар барча давлат органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (озиқ-овқат, дорихона ва биринчи навбатда хизмат кўрсатувчи) учун иш режимининг муқобил вариантларига ўтиш белгиланган.

Шу сабабдан, Республикада санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида, Урганч тумани ҳокимлигида хат-ҳужжатларни ва хизматга оид барча ёзишмаларни қоғоз кўринишида айланиши вақтинча тўхтатилади.

Ҳужжатлар фақат - “Корхона ва Селектор" тизими “Урганч тумани ҳокимлиги” орқали ёки t.urganch@umail.uz расмий электрон почтаси орқали амалга оширилишини маълум қиламиз.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади ва мурожаатлар электрон кўринишида t.urganch@umail.uz почтаси ҳамда Урганч тумани ҳокимлигининг (62) 35-21-649 рақамли “Ишонч телефони” орқали қабул қилинади.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.