Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсадлардан бири бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ҳусусан Урганч туманида 37 нафар ногиронлиги бор фуқароларга туман маҳалла ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан “Хушнудбек Шайдо” “Урганч универмаги” МЧЖ “Воха Ширинликлари” х/к “Тилло домор” х/к “Урганч мевазор сервис” х/к кийим кечак ва озиқ овқат маҳсулотлар етказиб берилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳотин қизларни қўллаб-қувватлаш жамоъат фонди маблағлари ҳисобидан  тусандаги ногирон аёлларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ҳамда қўлтиқ таёқлари берилди.