Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон,
167-модда)
асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида

                                    

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

  1. Урганч туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ғ.Алланазаров), туман халқ таълими бўлими (О.Абурахимов) тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
  3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
  4. Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими (У.Ибайдуллаев) маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
  5. Ушбу қарор кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг
    2019 йил 19 августдаги 5009қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Урганч ҳақиқати” газетасида эълон қилинсин.
  7. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (С.Зарипов), туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (А.Аннахасанов) билан биргаликда:

     мазкур қарор туман ҳокимлигининг urganchtuman.uz расмий
веб-сайтига жойлаштирилсин;

     Урганч туман Халқ таълими бўлими билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борилсин.  

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Алланазаров зиммасига юклатилсин.