Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида Урганч туманида жойлашган 24-сон умумий ўрта таълим мактабида  ёшларни бугунги кундаги мавжуд муаммолари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида “прокурор ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари, ёшлар етакчилари,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва Халқ таълими бўлимлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассаса вакиллари иштирок этди

         Ушбу очиқ мулоқотдан олдин 24-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан кўргазма, ташкил этилди.

         Суҳбат давомида ёшларнинг соҳага доир қизиқтирган саволларига мисоллар билан жавоб қайтарди. Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёш авлод вакиллари туман прокурорига ўз режалари, мақсад ва интилишларини баён этишди. Ўз навбатида туман прокурори бугунги кунда ёшларнинг янада фаол, келгусида мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшишлари учун ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб, ўз таклиф ва маслаҳатларини берди.

         Мулоқот давомида савол бераётган ёшларнинг кўплиги, улар томонидан кўтариб чиқилаётган долзарб ва муҳим масалалар ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонликни ошириш, прокуратура соҳасига бўлган қизиқишлари, қолаверса, ён-атрофда бўлаётган турли воқеа ва ҳодисаларга бефарқ эмасликларини кўрсатди