Бугун халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси Ф.Шарипов бошқариб борди.
Кун тартибидаги масалалар:
- ЎзР Президентининг 03.02.2021 йилдаги ПФ6155 сонли “Ёшларга оид Давлат дастури”нинг йўл харитасидаги бандларнинг жорий йилнинг 3-чорак ижроси ва туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари, амалий чора-тадбирлар режалари, ҳудудий даражада ҳал этиладиган муаммолар таҳлили бўйича.
- ЎзР Президентининг 01.04.2017 йилдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
- 2021 йил 3-чорагида туманда ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича.
- Сенатнинг 12.11.2021 йилдаги ҚҚ-272-IV сонли қарори бўйича туманда ёшлар парламенти вакиллари мактабини ташкил этиш тўғрисида.
- Сессия оралиғида қабул қилинган қарорни тасдиқлаш тўғрисида.
-
Кун тартибидаги масала юзасидан мутусадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.
Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.