Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида ер билан тиллашиб, тупроқ унумдорлигининг хадиси олган тажрибали деҳқонлар, фермерлар ва томорқачилар сафи кун сайин ортиб бормоқда.

         Албатта, ери унумдор, ҳосили мўл, фарзандлари меҳнаткаш юртнинг дастурхони тўкин, келажаги порлоқ бўлаверади.

Урганч туманидаги “Адолат” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг барчасида ана шундай хислат мужассам.

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, O’zLiDeP фракцияси раҳбари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов, сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ҳамкор ташкилот вакиллари ушбу маҳаллада бўлиб, аҳоли хонадонлари билан танишдилар.

“Адолат” маҳалласида 595 та хонадон мавжуд. 926 та оилада                    4056 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ушбу хонадонларнинг барчасида уй томорқаси мавжуд бўлиб, ундан самарали фойдаланиб келишмоқда. Бундан ташқари уларнинг 232 тасида қўшимча томорқа, 319 тасида иссиқхоналар мавжуд.

 

Кўкатчилик йўналишида ўзининг нафақат ички бозорда, балки МДХ давлатлари, Россия, Қозоғистон, Қорақалпоғистон давлатларида ҳам муносиб ўринга эга бўлган аҳолининг бой тажрибасини бошқаларга ҳам ўргатиш, уларнинг ердан самарали фойдаланиш ва фойда олиш унумдорлиги борасида тажриба алмашиш мақсадида вилоятимизнинг бошқа туманларидан ҳам ташриф буюрган аҳолига Аскар Бабажанов хонадонида ўқув семинари ташкил этилди.

Хонадон эгаси кўп йиллардан бери кўкатчилик билан шуғулланиб келади. Оила аъзолари, фарзандлари ҳам ушбу йўналишда тажрибага эга. Еридан йилига 4 марта ҳосил олади. Кўкатларни ички бозордан ташқари, чет давлатларга ҳам экспорт қилади. Ушбу ютуқларга эришишини хонадон соҳиби А.Бобожанов қуйидагича изоҳлайди:

  • “Ер меҳнат қилган инсонни албатта қадрлайди. Ерга меҳр белиб, унинг ишловини ўз ўрнида қилиб, вақтида сув ва ўғитлар билан таъминлаб турсак, яхши ҳосил олишимиз мумкин. Маҳаллий гўнгнинг ўзини ерга ташласа тупроқ унумдорлигини оширмайди ва аксинча бегона ўтлар кўпайишига олиб келади. Мен асосан ер унумдорлигини оширишда ана шу гўнгни ерга кўмиб, устидан сув билан суғориб, маҳаллий ўғитга айлантириб ишлов бераман ва тайёр бўлганда шуни ерга сепаман. Шукурки, йилига 4 марта ҳосил оламиз, оилавий даромадимиз ўртача 40-50 млн сўмни ташкил этади”.

Ўқув семинарида иштирок этган аҳоли ана шундай бой тажриба ва малакага, қишлоқ хўжалигида, тупроқ унумдорлигини оширишда зарур бўлган кўплаб билим ва тажрибаларга эга бўлдилар.

“-Биз аҳолимизни кўпроқ ўз еридан самарали фойдаланишга, бир марта олаётган ҳосилини 3-4 марта олишларига, аҳолининг топаётган 1 млн сўм даромадини 2-3 млн сўмга кўпайтиришга, ерга ишлов бериш, зарур агротехник ишловларни ўз вақтида бажариб, аҳолимизнинг турмуш шароитини янада яхшилашга ўргатишимиз зарур. Ва бунинг учун мана шундай мастер-класслар, ўқув-семинарларини малакали томорқачи, дехқон ва тадбирларлар иштирокида ўтказилиши айниқса, муҳим аҳамиятга эга”,- дейди А.Хаитов.

Семинар давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар ҳам атрофлича ўрганилди. Маҳалла фаоллари томонидан билдирилган таклифга асосан ушбу маҳаллада дала дўконлари ва минерал-ўғит сотиш шахобчалари Томорқа хизмати МЧЖ томонидан қуриб бериладиган бўлди.

Шунингдек, мазкур маҳаллага автобус қатнови қўйилмаган. Аҳолининг автобусга чиқиши учун 2 км йўл босиб боришлари зарур бўлади. Етиштирган маҳсулоларини шаҳар бозорларига чиқариб сотишлари учун маҳаллага автобус қатновини ўтказиш борасида амалий кўмак сўрадилар. Ушбу масалани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рузметов ўз назоратига олди ва автобус линияларини ушбу қишлоқда маҳаллалар кесимида ўтишини ўрганиб чиқишини ва бу борада тегишли ташкилотга депутатлик сўрови чиқариб, қонун доирасида имкон қадар амалий ёрдам беришини билдирди.

  Бу каби амалий жараёнлар Хоразм вилоятида жойларда давом этмоқда.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Сиёсий таълим сектори мудири    Нилуфар Джаббарова