Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туман мактабгача таълим бўлимига қарашли жами 91 та  мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб шундан: 27 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти, 5 та хусусий, 6 таси ДХШ асосида ва 53 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига тўғри келади.

Туманимизда 3-7 ёшли болалар сони 14 486 нафарни ташкил қилади. Мактабгача таълимга қамраб олинган 6968 нафар тарбияланувчилардан  4671 нафари давлат, 201 нафари хусусий, 771  нафари давлат-хусусий шерикчилик, 1325 нафари оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди. Бунинг натижасида туман бўйича қамров кўрсаткичи 48,0% га етказилиб ўтган йилга нисбатан 11,5 % га ошди.

Қамровни ошириш мақсадида 2020 йилда туманда 3 та ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари (250 қуввати) , 11 та оилавий (275 қуввати) ишга тушурилди. Яна 30 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари хужжатлари мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузиш учун вилоят мактабгача таълим бошқармасига хужжатлар топширилди. 2019 йил битим тузилган 7 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ишга тушурилиши кутилмоқда. Йил  якунига қадар 37 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилади натижада яна 925 нафар болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш имконини беради.

  2019 йил инвестиция дастури асосида қайта қурилган 4 та (14,18, 20, 27- сонли) мактабгача таълим ташкилотлари ишга тушурилди натижада
 50 ўринли 14-сон МТТ замонавий 125 ўринга, 90 ўринли 18-сон МТТ замонавий 125 ўринга, 50 ўринли 20-сон замонавий 125-ўринга,
90 ўринли  27-сон МТТ замонавий 125 ўринга мактабгача таълим ташкилотлири 2020 йил ишга тушурилди натижада 220 нафар 3-7 мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олишга эришилди.

2020 йил инвестиция дастури асосида қайта қурилиши режалаштирилган
 3 та (3,13,16-сон) мактабгача таълим ташкилотлари ўрнига янгидан замонавий мактабгача таълим ташкилотлари ишга тушурилиши режалаштирилган бўлиб натижада янгидан 110 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги 132-сонли қарорга асосан 6-ёшли болаларни мажбурий бир йиллик бепул таълимга қамраш бўйича туманда 4 та мактабгача таълим ташкилотларида (5,6,19,26-сон) мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар очилиб натижада 120 нафар 6-ёшли болалар мажбурий  бир йиллик бепул таълимга жалб қилинди.2020 йил якунига 14486 нафар 3-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраш  янгидан 1600 нафар болаларни қамровини оширишга эришилади. Фоиз хисобида йил бошидан ҳисоблаганда 11,0% оширилади.Қамров кўрсатгичи 8589 нафарга фоиз хисобида 59,2 % етказилади.

 

 

 

Урганч туман мактабгача таълим бўлими мудири:                                     О.Пирназаров