Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туман прокурори томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 2021 йил 13 январь куни Урганч туманининг 2-секторидаги Маданият бўлимига карашли Қорамон  маданият марказида ўтказилган сайёр қабулда барча мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда жами 26 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, 17 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида мутасадди идоралар ҳамкорлигида ҳал қилинди ва керакли тавсиялар берилди, шунингдек 9 нафар фуқаронинг туман прокурорига йўллаган мурожаати маълум бир муддатни талаб қилганлиги ва мураккаблигини инобатга олиб улардан тегишли аризалар олиниб, ҳозирда мурожаатлар бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек туман прокурори маҳалладаги ёшлар билан ҳам учрашди ва уларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Учрашувда 44 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 31 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган 13 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.