Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туманида жами 44 та таълим муассасаси фаолият юритиб, шундан 43 та мактаб (шу жумладан, 1таси давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, 2 таси ихтисослаштирилган мактаб ) ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда.

2020-2021 ўқув йилида жами ўқувчилар сони  29358 нафар, шундан:

  • 1-синф ўқувчилар сони 2945 нафар;
  • 11-синф ўқувчилар сони 1986 нафар.

Урганч туманидаги 43 та мактабнинг 12 тасида (27,9%)                             1 сменада, 31 тасида (72,1%) 2 сменада таълим-тарбия жараёни ташкил этилган.Туманда мактаблар ўртача 1,2 коэффициентни  ташкил этади.

Умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

2020 йилда 1 та янги умумтаълим мактаби қурилиши якунланиб топшириш арафасида, шунингдек,  6-сонли мактаб реконструкция қилиниб, 180 ўқувчи ўринли қўшимча бино қурилган.

Инвестиция дастури доирасида ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларига 9.6 млрд сўм маблағ сарф қилинган.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик.

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун  кўмир ёқилғиси билан иситиладиган муассасалар учун  631.5 тонна (шундан 351,5 тн.кўмир ва 280 тн.брикет кўмир) кўмир ёқилғиси 100% етказиб берилган.

         Қўлбола ва “Голланд” печлар билан иситиладиган 5 та умумтаълим мактабларига янги замонавий энергия тежамкор иситиш қозонларини ўрнатишга  маҳаллий бюджетдан 411 млн сўм сарфланиб,  100%га бажарилган.

 

Тумандаги мактабларда сунъий қопламали майдончалар қурилишининг  аҳволи:

Урганч тумани халқ таълими бўлими тасарруфида жами                 44 та умумий ўрта таълим мактабларининг 4 тасида сунъий қопламали спорт майдончалари фойдаланишга топширилган. (2,6,29,44 сонли мактаб) .

Ичимлик суви билан таъминланганлиги ва атрофи ўралганлиги.

Туманда ичимлик суви ташиб келтириладиган мактаблар мавжуд эмас. Тумандаги мавжуд 44 та умумтаълим мактабларининг 22 таси водопровод билан таъминланган, 11 та мактабларга сувни тозалаб берувчи қурилмалар ўрнатилган. Қолган 11 та мактабларга 2021 йилда сувни тозалаб берувчи курилма ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Педагог кадрлар билан таъминланганлиги.

 

Туманда жами 2415 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатмоқда.Шундан педагог ходимларнинг 2282 нафар (94.5 %) нафари олий, 15 (0,6%) нафари тугалланмаган олий, 118 (4,9 %) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар.

Ўқитувчиларнинг 70 (2,9%) нафари олий тоифали, 333 (13,8 %) нафари биринчи тоифали, 705 (29,2 %) нафари иккинчи тоифали, 1188 ( 49,2 %) нафари мутахассис тоифали ўқитувчилардир.

 

Нафақадаги  директорлар ва фан ўқитувчилари тўғрисида маълумот

Тумандаги 8 та мактаб директорлари (7,13,18, 24, 33, 43, 45-ИМИ ва 47-ИМ), ва 137 нафар  нафақа ёшидаги педагоглар туман мактабларида фаолият юритмоқда. 2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда  318 нафар педагог нафақа ёшига етади.

 

Умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация-технологиялари йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида.

 

Бугунги кунда тумандаги 6 та мактабда (15, 17, 19, 27, 29, 33-мактаб)  интернет орқали “Kundalik.сom” тизими ишлаб турибди. 2020-2021 ўқув йили якунигача барча умумий ўрта таълим мактабларига Kundalik.com платформаси жорий этилиши режалаштирилган.

 

2019-2020 ўқув йилида 11-синфни битказган ўқувчиларнинг ОТМга  жойлашуви

 

2019-2020 ўқув йилида тумандаги мактабларнинг                               11-синфларини битказувчиларидан жами 2119 нафаридан                           369 (17,4 %) нафари ОТМга қабул қилинган.

Урганч тумани битирувчилари ОТМга жойлашиш рейтинги бўйича вилоятда 11-ўринда.

Тумандаги 47-сонли ихтисослаштирилган мактаби ва 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби юртимизда 2021 йилда ўтказиладиган Халқаро баҳолаш тизими PISAга тайёргарликни тажриба-синовдан ўтказиш бўйича таянч мактаблар қилиб белгиланган.

Ушбу мактабларда Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган шароитларни яратиш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан амалий ишлар қилинган. Ҳар иккала мактабнинг санитария-гигиена ҳолатлари яхшиланган. Хожатхоналари замонавий лойиҳада янгидан қурилган.

Пандемия шароитида таълим ва тарбияни ташкил қилиш юзасидан 2415 нафар педагог ва 634 нафар техник ходим COVID-19 вирусини аниқлаш бўйича тестлар топширган.

Мактабларга 23244 дона гидроксихлорохин (плаквенил) ва 38740 дона цинк дори воситалари тарқатилган.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2580 литр антисептик берилган.

Кам таъминланган мактаб ёшидаги оила фарзандларига 6000 дона бир марталик ниқоб тарқатилган. Вилоят ҳокимлигидан                                   96 дона пирометр, 1070 дона пульверизатор берилган.

 

Мусиқа асбоблари ва спорт инвентарлари билан таъминланганлиги

5 та мухим ташаббусни самарали амалга ошириш юзасидан мусиқа асбобларини харид қилишга 93 млн 135 минг сўм пул маблағлари ажратилган.

         Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун туман ҳокимлиги томонидан умумтаълим муассасаларига 6 номдаги спорт инвеньтарлари учун 72 млн 960 минг 550 сўм маблағлар ажратилган