Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Хоразм вилоят прокурорининг ўринбосари Ғ.Абдуллаев ваУрганч туман ҳокими Ф.Шарипов, Бугун Урганч тумани, Бахшилар маҳалласида фуқаролар қабулини ўтказди. Унда 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 8 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 7 та мурожаат  юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Мутасадди ташкилот раҳбарларига туман аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни ҳал қилиш ва олдини олиш борасида топшириқлар берилди.