Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туман ҳокимлиги тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг йўлга қўйилиши тўғрисида  туман ҳокимлиги вакиллари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди,  давлат идораларида амалдаги қонун ва қонун ости ҳужжатларининг белгиланган тартибда юритилиши, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ҳамда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бажарилиши алоҳида назоратга олиниши бўйича тушунтиришлар берилди. 
Мазкур семинарда Хоразм вилоят ҳокимлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўлими раҳбари Р.Сабуров бошчилигида, туман ҳокимлиги ижро интизомига масъуллари, юридик бўлим раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. Унда дастлаб юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тобора такомиллашиб бораётган миллий қонунчилигимиз ҳақида сўз юритилди. Ҳужжатлар билан ишлашнинг масъулияти ва тартибларига эътибор қаратилди.
Ўқув-амалий семинар давомида қатнашчиларга ҳужжатлар билан ишлаш, иш юритиш ва ижро интизоми билан боғлиқ саволларига жавоблар олишди. Семинар ижро интизомига масъулларнинг барчаси учун амалий жиҳатдан самарали бўлиб ўтди.