×
07-сен 2024 yil 291

2025-2026-йилларда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши режалаштирилмоқда

     1.Аҳолини рўйхатга олиш зарурати фақат демографик кўрсаткичлар билан чегараланиб қоладими?
Аҳолини рўйхатга олиш маълум бир санада Ўзбекистон аҳолисининг сони, ёши, жинси, диний ва этник таркиби, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлиги, иқтисодий фаоллиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги хусусида батафсил маълумот олишга ёрдам беради.
      2.Шунингдек, рўйхатга олиш нимани беради? 
 Аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг тақсимланишини ҳисоблашда ишлатилади, миграция ҳолатини, меҳнат ресурслари тақсимотини аниқ кўрсатиб беради.
Натижалар ҳудудларни ривожлантириш, аёллар ва болалар саломатлигини сақлаш бўйича ишларнинг манзилли амалга оширилиши учун ҳам ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади.     
       3.Жорий йилда Ахолини рўйхатга олиш бўйича нималарни кўзда тутилмокда? 
 Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш 2025-2026 йилларга мўлжалланяпти. Бу ҳақда 2024 йил 4 март куни Президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-114-сонли қарори билан тасдиқланган расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасида Президент ҳузуридаги Статистика агентлигига 2025−2026-йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган. 
ПҚ ни қабул қилиниши билан амалга оширилган ўзгаришлар.
Йўл харитасида 2024 йил давомида агентлик аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини давом эттириши белгилаб берилди.
Жумладан:
аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаер ва буклетлар тайёрлаш;
2021 йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштириш;
халқаро тажриба ва экспертлар тавсиялари асосида «Аҳолини рўйхатга олиш» ахборот тизимини такомиллаштириш;
«STATA» амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиш ва унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириш;
аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқиш вазифаларини амалга ошириш белгиланган.
Аҳолини рўйхатга олиш эса 2025−2026-йилларда ўтказилиши, натижалар 2026−2027-йилларда тайёрланиши ва эълон қилиниши белгиланган.
                                        
  Хоразм вилояти статистика бошқармаси
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech