Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.Хусусан, Урганч шаҳридаги “Arton Urgench Invest” МЧЖнинг “Автоклав газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси” жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Мазкур лойиҳа Урганч шаҳрида 4,7 гектар ер майдонида жойлашган бўлиб, лойиҳанинг қиймати 16 млн. долларни ташкил этиб, жорий йилда ишга туширилиши натижасида 75 та иш ўрни яратилади ҳамда йиллик 3 млн. долларлик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, Урганч туманидаги "Urganch claster" МЧЖ биносида вилоятда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредит маблағлари асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган ташаббускорлар ҳамда экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда лойиҳа ташаббускорлари ҳамда экспортёр корхона раҳбарларидан келиб тушган 15 та муаммоли масалалар масъул идора вакиллари иштирокида муҳокама қилинди ва муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ишчи гуруҳ томонидан лойиҳаларни ўрганиш давомида, "Urganch claster" МЧЖга “Ўзмиллийбанк” АЖ Урганч филиалидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда айланма маблағини шакллантириш учун 3 млн. доллар кредит ажратилиши таъминланди.
Топшириқ ижроси юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.