Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан давлатимизнинг ёшларга оид сиёсати доирасида вилоятимизда амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. “30 июнь –Ёшлар куни” олдидан ўтказилган мазкур анжуманда Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев вилоятда ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар, уларнинг сифатли таълим олишлари ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шароитлар ҳамда жорий йилнинг 27-28 июнь кунлари ўтказиладиган “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” доирасидаги тадбирлар ҳақида маълумот берди. Анжуман давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.