Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ижтимоий тармоқлар орқали Э.Жонибековнинг ўзига тегишли дала томорқа ер майдонини ноқонуний эгаллаб олингани тўғрисидаги видеомурожаати тарқалган эди. Фуқаро Э.Жонибеков Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи С.Қаландаров массиви Оқ мактаб маҳалласида яшовчи қариндоши Жонибеков Атажаннинг дала томорқа ер майдонида турар-жой қурилганлигидан норозилиги тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўрганиш жараёнида ҳозирги кунда фуқаро Жонибеков Эгамберган видеомурожаатида айтиб ўтилган дала томорқа ер майдонидан ака-укаларнинг марҳум отаси Жонибеков Озод томонидан фойдаланиб келинган.

Марҳум Жонибеков Озод томонидан фойдаланиб келинган ушбу дала томорқа ер майдони С.Қаландаров массиви қишлоқ хўжалик ер харитасининг 418-қисм қонтурида жойлашганлиги, тупроқ сифатини баҳолаш бўйича 38 бонитет балли экин ер майдони эканлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, марҳум Жонибеков Озоднинг Янгибозор туман Давлат архивининг ер ажратиш қарорига кўра, марҳумнинг номига қурилиши тугалланмаган турар-жой учун инвентаризация ҳужжати ишланганлигини ва ушбу низоли масала юзасидан туман судига мурожаат қилиниши лозимлигини билдирамиз.