Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

15 апрель санасини Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни.

Сўнги йилларда давлатимиз томонидан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Қабул қилинаётган қатор қарор ва фармонлар хусусан, 26 май 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000 сонли фармонида 15 апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” етиб белгиланиши соҳанинг барча вакиллари томонидан беқиёс хурсандчилик билан кутиб олинди. 

Шу муносабат Урганч туманидаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ҳамкор ташкилотлар билан санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди Тадбирни Урганч туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Омонбой Собуров ўз нутқи билан очиб берди. Туманнинг маданият бўлими ходимлари томонидан мумтоз ва Хоразмча қўшиқлар куйланди. 

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар барча маданият ва санъат фидойиларини бугунги айём билан чин қалбдан қутлаб, барчасига залворли, ҳам фахрли касбдаги машаққатли меҳнатлари учун чуқур ҳурмат билдирилиб, самимий, эзгу тилаклар изҳор етилди. 

Жумладан, туманнинг маданият жамоасининг қатор етакчи, жонкуяр аъзолари Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч тумани бўлинмаси томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар