Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч тумани "Шодлик" МФЙда истиқомат қилувчи юртдошларимиз учун  16-сон мусиқа ва санъат мактабида Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида  маданий - маърифий тарғибот тадбири ташкил қилинди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун моҳиятини янада кенг қамровда жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш масалаларига бағишланган тадбир." Шодлик " МФЙ аҳолиси вакиллари учун Урганч туман мусиқа ва маданият маркази ашула ва рақс жамоалари, иқтидорли ёшлар томонидан юртимизда амалга оширилаётган ишлар, жонажон Ўзбекистонимизнинг мустақиллик йилларида, хусусан, сўнгги беш йилликда эришган натижалари, қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Бундан ташқари “Бешта муҳим ташаббус” доирасида турли ҳунармандчилик ва санъат намуналарининг кўргазмалари ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди. 

Тадбир сўнгида тадбир ташкилотчилари гуруҳ фаол вакиллари ва ёш спортчиларга “Ташаккурнома”, “Диплом” ва эсдалик совғаларини топширди.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилётган маданий - маърифий тарғибот тадбирлари туман ҳудуди бўйлаб давом этади.