Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари

2020 йил 11 ноябрь куни Урганч туманида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бошланди. Бўлиб ўтган тарғибот тадбири олдидан Президентимизнинг 5 та ташаббуслари доирасида китобхонлик, шахмат-шашка, спорт гимнастикаси, карате, армреслинг, расм чизиш, роботатехника  каби кургазмали намойишлар бўлиб ўтди. Чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилган тадбир давомида концерт дастури, ғазалхонлик, турли кўнгилочар викториналар ташкил этилди. Бу эса барчани мароқли дам олишига ва рақсга чорлади. Хукуматимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “Бешта муҳим ташаббус” мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, бугунги кундаги янгиликлар, ўзгаришларни халқимизга етказиш, уларни кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Урганч туманининг ҳар бир маҳаллаларида ўтказилади.