9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан,  Урганч туманидаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрилди.


Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов, Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов, мудофаа ишлари туман бўлими, сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида   Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Хаитов Куранбой ота ва Хўжаев Отабой отага Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табрикномаси ва 12 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, туман ҳокими Ф.Шарипов ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг уруш қатнашчисига йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди. 
Биз кўрган қийинчилик кунлар ортда қолгани рост бўлсин, юртимиз тинчлигига кўз тегмасин, дея дуо қилган уруш қатнашчилари, кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрликлар учун мамлакатимиз раҳбари ва мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.