Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туманида ўтказилаётган “ЁШЛАР  ФЕСТИВАЛИ” доирасида жорий йилнинг 20 декабрь куни Урганч тумани Қоромон маданият марказида туман прокурори томонидан ташкил этилган "Халқ кутубхонаси"да туман ёшлари учун “Ижод кечаси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда туман прокурори ёшларни  табриклаб, сухбат ўтказди.


Тумандаги фаол ёшлар  томонидан ташкил қилинган кўргазмали чиқишлар ва шеърий тўпламлар тадбир қатнашчиларида илиқ таасурот қолдирди. Шунингдек, ёшларга яқиндан кўмак бериб келаётган устозлар ва иқтидорли ёшларнинг чиқишлари муносиб бахоланиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Фаҳрий ёрлиқ ва маҳсус совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда туман Маданият бўлими ва АРМ ходимлари, туманнинг 50 нафар иқтидорли ёшлари иштирок этдилар.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати