Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

8 январь куни Урганч тумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилотининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” деган устувор ғоя остидаги байрам тадбири Мудофаа туман  бўлими бошлиғи Ғ.Шукуров, бошлик уринбосари О.Қурбонов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаевалар иштирокида ўтказилди. Тадбир ўтказиладиган зал байрамона безатилган. Тадбирда тарбияланувчилар шеърлар,  қўшиқлар  ижро этиб, рақсга тушиб бердилар. Шунингдек, беллашув утказиб, ҳарбий машқлардан ҳам намуналар кўрсатиб бердилар. Фарзандларимиз онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш мақсадида ўтказилган тадбир кўтаринки  руҳда ўтказилди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.