Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ва Урганч  туман ҳокимининг 2020 йил 9 мартдаги 748қ-сонли қарорлари  ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги ушбу қарорларга зид бўлган жами 245 та ташқи реклама объектлари олиб ташланди.

         Шулардан, 132 та алоҳида тик турувчи конструкциялар, 64 та хусусий мулк бино ва иншоотлардаги, 46 та бошқа турдаги реклама воситалари бузиб ташланди. Огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг хусусий мулк эгалари томонидан ихтиёрий равишда олиб ташланган объектлар 105 тани ташкил қилади.

         Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан барча тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларини Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорлари мазмун-моҳияти билан таништириш ишлари олиб борилди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.