Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

1992 йил 10 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунида белгиланганидек, Мадҳиямиз Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир, унга зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаромизнинг ватанпарварлик бурчи ҳисобланади.

Мадҳиямиз қабул қилинган кун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётир. Бу эса халқимиз қалбида Она Ватанидан ғурурланиш туйғусини янада юксалтирмоқда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этмоқда.

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.

Мадҳиямиз қабул қилинган кун туманимиз худудидаги барча умумтаълим мактаблари, идора-ташкилотларида кенг нишонланмоқда. Бугунги кунда қор ёғиб, кўчаларда юриш қийинчилик туғдираётганига қарамасдан бу улуғ айём кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!” шиори остида тумандаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирлар жуда кўтаринки руҳда ўтказилди.