Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Жорий йилнинг 29-30 октябр кунлари Урганч тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида “ЗУЛФИЯ” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи бўлиб ўтди.  Танловнинг якуний натижаларига кўра 14 дан 30 ёшгача бўлган энг иқтидорли, аъло хулқли,  зукко, ташаббускор қизлар қуйидаги йўналишларларда эришган ютуқлари учун кейинги босқичга ёлланмани қўлга киритдилар:

-  Адабиёт йўналишида - Рузимова Шахзода ;

-  Санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн) йўналишларида - Собирова Динора;

-  Маданият йўналишида- Ортиқова Фарида;

-  Таълим йўналишида - Маримбоева Сурайё;

-  Фан йўналиши - Сотликова Барчиной;

-  Спорт йўналиши - Бахтиерова Мехринисо;

-  Жамоатчилик йўналиши - Абдиева Гулмира.

Танлов ғолиблари Урганч туман ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи М.Машарипова томонидан тақдирланди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.